Парламент аъзолари ишини форумнинг ялпи мажлислари доирасида давом эттирди

    Ашхободда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерацияси парламентлараро форуми тантанали мажлиси якунланди.

    Мажлисда иштирокчи мамлакатлар делегациялари раҳбарлари сўзга чиқди. Туркманистон Халқ Маслаҳати Миллий Генгеши раиси ўз сўзида тантанали мажлис якунларини сарҳисоб қилди.

    Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерациясининг биринчи парламентлараро форуми доирасида тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

    Куннинг иккинчи ярмида Форум иши ялпи мажлислар доирасида давом этди.

    Парламент аъзолари қонун чиқарувчи орган фаолияти ва ҳамкорлиги, тиббий дипломатия ҳамда барқарор ривожланиш ва экологик фаровонлик йўлидаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

    Ўзбекистон Олий Мажлиси делегациясининг Туркманистонга ташрифи давом этади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.