Депутатлар, Сенат аъзолари ҳамда ходимлари ўзаро беллашади

    Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги “Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Бундан кўзланган мақсад – депутатларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат.

    Унда депутатлар, Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда ходимлари “Олий Мажлис Сенати Раиси кубоги” учун баҳслашадилар.

    Мусобақа 3 босқичда ташкил этилиб, унда эркаклар мини-футбол ва волейбол бўйича, аёллар эса бадминтон бўйича ўзаро мусобақалашади. Мусобақа дастуридан ўрин олган стол тенниси баҳсларида эркак ва аёллар иштирок этади.

    Мусобақанинг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Ғолиб ва совриндорлар Олий Мажлис Сенати Раисининг кубоги, медаль, диплом, шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишади.

    Сенат томонидан ушбу мусобақаларнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилган. Қуйида мусобақа жадвали билан танишишингиз мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates