Парламент сайловлари тизими ўзгарадими?

    Ижтимоий ҳаёт 21 май 2020 2092

    “Миллий тикланиш” партияси ташаббуслари мамлакатимиздаги ислоҳотларда ўз аксини топмоқда. Партия сайловолди дастурининг биринчи йўналишида мамлакатимиз сайловларини мажаритар ва пропорционал сайлов тизимларини уйғунлаштирган ҳолда ўтказиш, яъни вакиллик оргонларига депутатларнинг ярмини бир мандатли сайлов округлари, қолган ярмини партиялар рўйхати асосида шакллантиришни таклиф этган эди. 

    Жорий йилнинг 21 май куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди. Унда қайд этилишича парламентда ўз фракциясига эга бўлган сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиш учун сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини тўплаши шарт эмаслиги, ҳақидаги қоида ўрнатилиши мумкинлиги, парламент сайловларида мажоритар тизимдан аралаш (мажоритар пропорционал) тизимига ўтиш масаласи ҳам ўрганиб чиқилади. Фармон лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 6 июнига қадар давом этади.

    Бугунги халқимиз сиёсий савияси, хуқуқий билими, фуқаролик позицияси билан кечагидан тубдан фарқ қилади. Бундан ташқари сайлов қонунчилигимизда ҳам ўзгариш катта. Очиқ, шаффоф ва мустақил танлов учун имкониятлар эшиги кенг очилган. Бунга ягона “Сайлов кодекси”ни қабул қилингани, сиёсий партиялар сони биттага ортгани ва номзод кўрсатиш ваколати фақат сиёсий партияларга берилганида ҳам кўриш мумкин.

    Сиёсий онги ва дунёқараши ривожланган сайловчилар бугун кимга ва нима сабабдан овоз беради?

    Кўпчилик тажрибали сиёсатчилар томонидан ўз хақ-хуқуқини қўрқмай ҳимоя қилиш журъати шаклланган сайловчиларимиз, такомиллашган қоунунчилик, чинакам рақобатлашаётган ва сафи кенгайган сиёсий партияларни ҳисобга олсак бу йилги сайловлар ниҳоятда қизғин тус олганлиги эътироф этилди.

    Мамлакатимиздаги барча сиёсий партияларнинг мақсади бир, аммо унгача бориш учун танлаган йўлари бир-биридан фарқ қилади. Сайловда нафақат номзодлар ўртасида балки ғоялар ўртасида ҳам курашлар бўлади. Қайси сиёсий партия энг кўп овозга эга бўлса, демак халқимизнинг кўпчилик қисми томонидан ўша партия илгари сураётган ғоя тан олинганлигини англатади. Бу эса миллий сайлов тизими нафақат давлат ҳокимияти органларини демократик шакллантириш тизимининг муҳим унсури, балки фуқаролик жамиятининг давлат бошқарувида иштирок этиш даражаси кўрсаткичи эканлигини ҳам англатади.

    Энг қувонарлиси бу йилги сайловларда сиёсий партияларнинг ҳам имконияти кенгайтирилди. Яъни сиёсий майдондан экологик харакат ва бошқа ташаббускор гуруҳларга жой берилмади. Тўлиқ сиёсий партиялар эгаллади. Эндиликда сиёсий партиялар Қонунчилик Палатасига бўлиб ўтадиган сайловда 135 ўринни эмас, балки Олий Мажлис Қонунчилик Палатасини тўлиқ қамраб олиш хуқуқига эга бўлди. Бу албатта партияларнинг ўзини намоён қилишига, Парламентда кўпроқ ўрин олишига, кўппартиявийлик ва партиялараро рақобатни ривожлантиришга имконият яратди.
    Бироқ кўпчилик сайловчилар учун партиялар илгари сураётган ғояларни ҳам улар томонидан амалга оширилаётган фаолиятнинг ҳам аҳамияти йўқ, ўзлари таниган, яхши билган, ишонган номзодга овоз беришни мақул топадилар. Бу ҳолат 2014 йилда бўлиб ўтган сайловларда ўз аксини топган эди.

    Юртимизда ҳам аста секин фақат номзодлар учун эмас, балки сиёсий партиялар фаолияти, ғоя ва мақсадларига қараб овоз бериш жараёни амалда шаклланиб бормоқда. Шу боис парламент сайловларида мажоритар тизимдан аралаш (мажоритар пропорционал) тизимига ўтиш масаласи ҳам ўрганиб чиқилиши тўғри қарор бўлади. Сайлов тизими ўзгарса партияларнинг аҳоли билан муносабатлари таъсирчан ва натижали бўлишига янада шароит яратилади ва партиялар бош ўринга чиқади. Шу сўнги йилларда Ўзбекистондаги партиялар анча фаоллашди, жумладан вилоятимизда ҳам. Қайси партия ўз дастури орқали халқни мақсад муддаоларини ифода этиб, уларни рўёбга чиқаришга ишонтира олиб, муносиб ҳаракат қилгандагина кўп овоз олишга эришди.

    Агар одамлар партия кучи ва кўмагини амалда хис этса, партиялар сайловчиларнинг муаммоларига ечим топиб бера олса номзоднинг кимлиги сайловчини у қадар ўйлантирмайди, сабаби у номзодни илгари сураётган партияга ишонади ва биладики у билган сиёсий партия номуносиб номзодни илгари сурмайди. Партияга бўлган этиқоди туфайли унинг номзодларига овоз беришга тайёр бўлади.

    Умуман олганда мамлакатимизда сайлов тизимини ўзгариши бўйича партиямиз ўз сайловолди дастурида аниқ таклифларини билдирган ва бугунги кунда ушбу масала ҳукуматимиз эътибор марказида турибди. Бундан кўринадики, партия ўз сайловолди дастурида бугуннинг муҳим масалаларини белгилаган ва ижроси бўйича ташаббусларни ўз ўрнида илгари сурмоқда.

    Юқорида баён этилган асосий вазифаларни илгари суриб, партиямиз жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантириш, эркинлаштиришга мунтазам интилувчи сиёсий куч сифатида амалий таклифлар партияси бўлиб қолаверади. У ўз мавқеини мана шундан муҳим ташаббуслар билан юксалтиришда давом этади. Зиммамиздаги вазифаларни масъулият билан сидқидилдан бажаришга эса ҳамиша тайёрмиз!


    Хамиджон ОМАНОВ
    “Миллий тикланиш” партияси
    Андижон вилоят Кенгаши раиси,
    вилоят Кенгаши депутати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates