Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А. Қодиров Озарбайжон Республикаси Милли Мажлисининг депутатлари Р. Ҳасан, М. Жафаров ҳамда Озарбайжондаги Турк оқсоқоллари иттифоқи вакиллари билан учрашди.

    Мулоқот аввалида делегация аъзоларига мамлакат ҳаётининг барча жабҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, қонун ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

    Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро мулоқотни янада тараққий эттиришдан манфаатдор эканликлари қайд этилди. Хусусан, парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, туризм, маданий-гуманитар каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, алоқаларни чуқурлаштириш юзасидан фикрлар алмашилди.

    Ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

    Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates