Фермер жўжалигига товуқларга озуқа тайёрлаш учун чет давлатдан дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилган. Дон етиштириш учун ер ажратилган ва Германия давлатидан “New Holland” ва “Claas Axion 810» русумли махсус трактор ва ер ҳайдаш учун “Lemken EVROPAL” техникалар олиб келинган.
Бугунги кунда фермада 100 нафардан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилиб келмоқда. Уларга 3 маҳал озиқ-овқатлар берилади, шунингдек, махсус автобус уйларидан ишхонага, ишхонадан эса уйларига элтади.
Фермер хўжалигида ишчилар учун замон талабларига мос келувчи ювиниш хоналари, маданий ва маърифий ҳамда дам олиш хоналар, кутубхона ҳам ташкил этилган бўлиб, ходимлар бу ерда меҳнат қилаётганидан ҳамиша мамнундирлар. Бундан ташқари, бу ерда турли хил мевали дарахтлардан иборат боғ ҳам ташкил этилган бўлиб, унда етиштирилган мевалар ишчи-ходимлар эҳтиёжида фойдаланилади. Тадбиркор томонидан нафақат, паррандачилик, балки қўшимча тарзда ферма ҳудудида балиқ кўли ва асаларичилик ҳам ташкил этилган. Ундан ҳам мўмай даромад орттирилади. Даромадлар ҳисобидан тадбиркор ўз ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларни доимо йўқлайди, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш каби хайрли ишларга ҳам бош бўлади. Бундай саховат ишлари тадбиркор томонидан карантин даврида ҳам бир зум бўлсада тўхтамади.
Бохиржон Турдиалиев ҳамиша ёшларни, хусусан, тадбиркорликка қизиқиб, бу жараёнга инновацион ғояларни татбиқ этадиган келажак ворисларини ҳамиша қўллаб-қувватлайди.
ФарПИ талабаси Дилнозахон Турсунова ҳам яқин келажакда паррандачилик йўналишига инновацион ташаббусларни илгари суришни олдига мақсад қилган.
Муҳтарам Юртбошимизнинг 2018 йил 13 ноябрдаги «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш тизими йўлга қўйилмаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шу сабабли Дилнозахон Турсунова шу соҳада ўз тадқиқотларини олиб бормоқда. Иқтидорли қизнинг истиқболли инновацион ғоясида паррандаларнинг патларидан ўғит сифатида фойдаланиш ва уларнинг таркибидаги азот элементидан тармоқнинг бошқа соҳаларида фойдаланиш борасидаги илмий фаразлари илгари сурилади.
Дастлабки олинган натижаларга кўра тахминан 1 дона товуқдан 100 грамм пат ажратиб олинади. Бир ойда ўртача ҳисобда 25 мингдан ортиқ товуқ сўйилса, 2,5 тонна пат чиқади. Парранда маҳсулотларидан, шунингдек, уларнинг патларидан ҳам халқ хўжалигида фойдаланиш орқали атмосфера ва атроф-муҳитга чиқаётган зарарли ташламалар миқдорини қисқартириш мумкин. Чиқиндисиз ишлаш орқали экологик маданиятни тарбиялаш, инсон ва атроф-муҳитнинг ўзаро муносабатларини тубдан ўзгартиришга эришиш мумкин.
Илмий ғоя жамият ва экологиядаги маълум бир долзарб муаммонинг ечимига қаратилган. Ҳозирда ғояни амалга оширишнинг дастлабки натижалари кўрсатилган бўлиб, тўлиқ механизми устида иш олиб борилмоқда.
Д.Турсуновага «Парранда патларининг афзалликлари ва улардан фойдаланиш» мавзусидаги инновацион ғоясининг дастурий таъминоти учун «Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги» томонидан гувоҳнома берилган.
Паррандачилик бўйича катта тажрибага эга Бохиржон Турдиалиев ёш изланувчининг инновацион лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, унга керакли маслаҳатларни бериб келмоқда. Шунингдек, “Vodiy naslli parrandа» фермер хўжалигида ҳам тажриба ишлари олиб борилмоқда.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби.