Парваришдаги жўжалар 35 кунда 2 килограмм тош босади

    Бизнес 6 октябр 2020 1397

    Амударё туманидаги «Қорақалпоқ маҳсулотлари» масъулияти чекланган жамияти паррандачиликка ихтисослашган.

    15 нафар ишчи меҳнат қилаётган хўжаликда паррандалар парвариши, уларни озиқлантириш автоматик ускуналар ёрдамида амалга оширилади.

    –Ўтган 2019 йилда «Агробанк» томонидан ажратилган 1 миллиард 200 миллион сўмлик кредит ҳисобидан паррандачилик хўжалигимизни янада кенгайтирдик, - дейди корхона раҳбари Эркин Расулов.

    – Айни пайтда Тошкент ва Самарқанд шаҳридан 18 минг донага яқин жўжа келтирганмиз.

    Ушбу жўжалар 30-35 кун давомида парваришлангач, уларнинг ҳар бири 1,6-2 килограммгача тош босади.

    Яқин кунларда парваришдаги паррандалар сонини 60 мингтага етказиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган.