Учрашувда Озарбайжон томонига Ўзбекистонда яратилган қулай сармоявий муҳитнинг амалий жиҳатлари, тадбиркорлар учун инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар очаётган қатор имтиёз ва преференциялар тақдим этилди.
Озарбайжон томони билдирган қизиқиши ва вазирликнинг бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга тайёрлиги қатор сармоявий ташаббуслар бўйича мазмунли мулоқот учун замин яратди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар ва Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон ҳудудида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ қилиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилиш механизмларини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.