Пашинян: Арманистон ҳукуматига Озарбайжон билан уруш керак эмас

    Пашинян Арманистон томонидан минтақа барқарорлигига путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар эҳтимолини истисно қилди.

    Бу ҳақда бош вазир Никол Пашинян парламентдаги ҳукумат соати чоғида маълум қилди, деб хабар беради Арманистон ОАВлари.

    “Бизга Озарбайжон билан уруш мутлақо керак эмас. Ҳар қандай малакали кузатувчи ички сиёсий позицияларимизни мустаҳкамлаш учун, аксинча, минтақада барқарорлик зарурлигини тушунади”, деди у тегишли саволга жавоб берар экан.

    Арманистон ҳукумати раҳбари Арманистон Олмаота декларацияси асосида Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олганини ва чегарани делимитация қилиш жараёнини давом эттиришни режалаштираётганини қайд этди.

    “Биз чегаранинг кейинги қисмида делимитацияни бошлашимиз керак ва бу жараён давом этмоқда. Бизнинг мақсадимиз тинчлик шартномасини келишишдир, унинг 90 фоизи аллақачон бажарилган”, деди Пашинян.

    У, шунингдек, минтақада янги эскалация учун ҳеч қандай сабаб кўрмаётганини айтди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates