Паст Дарғомда 2021 йилда йирик лойиҳалар амалга оширилади

    Бизнес 8 январ 2021 1142

    Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида янги йирик лойиҳалар ишга тушиши давом этяпти.

    Инвестиция дастури асосида туманда «Fortuna Urgut medical» масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёр дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Жорий йилнинг июль ойида ишга тушадиган ушбу лойиҳа доирасида 11,2 миллион шартли белгидаги дори воситалари ва капсулалар тайёрланади. Бу ерда 40 та янги иш ўрни яратилади.

    Шунингдек, дастурдан юк машинаси ва автобуслар учун ўриндиқлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам ўрин олган. «Esmak automotive» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга ошириладиган 1 миллион долларлик лойиҳа йил охиригача ишга тушади, деб хабар беради Паст Дарғом тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.