Павловния плантацияси бўйича истиқболли лойиҳа амалга оширилади

    Фанлар академияси Навоий бўлими “Кимё технологияси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги” таркибий бўлими ҳамда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Sag Agro” масъулияти чекланган жамиятининг ин-витро лабораторияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Навоий бўлими олимлари ва “Sag Agro” МЧЖ лабораторияси ходимлари ўзаро билим ва тажриба алмашиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни, жумладан, халқаро лойиҳаларни амалга оширишда бир-бирига кўмаклашиш борасида сўз юритишди. Лаборатория томонидан илмий лойиҳаларни олиб боришда тажрибалар ўтказиш учун шароит яратиб бериш, бўлим томонидан эса ушбу лойиҳаларни илмий қўллаб-қувватлаш вазифаларини амалга оширишга келишиб олинди.

    Бўлим қошида ташкил этилган “Қизилқум” илмий-тадқиқот тажриба станцияси” давлат унитар корхонаси балансидаги Нурота туманида жойлашган лалми ерларида павловния плантациясини ташкил этиш лойиҳаси истиқболли ҳисобланади. “Sag Agro” МЧЖнинг ин-витро лабораторияси билан меморандум имзоланиши ушбу лойиҳани амалга оширишни бир қадамга яқинлаштиради.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates