баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12210.60 сўм
  • 136.28 сўм
  • 10315.62 сўм

Пахта майдонлари уяли телефон орқали суғорилмоқда

Агросектор 13 август 2020 125

Ховос туманидаги “Сайхун” фермер хўжалиги жорий йилда 110 гектар майдонда пахта етиштирмоқда. Шунинг 54 гектарида “Agro Drip” компаниясининг томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган.

Ушбу замонавий қурилма сув тақчиллиги шароитида унинг ҳар қатрасидан тежаб-тергаб фойдаланиш имконини бермоқда. Фермер ушбу янги технологияни бошқариш дастурини уяли қўл телефонига ўрнатиб олиб, эндиликда ғўза майдонларини суғоришни масофадан туриб бошқармоқда.

– Бу қурилма чинакам мўъжиза экан, – дейди фермер Улуғбек Йўлдошев. – Илгари ушбу майдонлардаги ғўзани 7-8 нафар сувчи кечаю кундуз қарийб бир ой мобайнида суғорар эди. Энди бу ишни атига бир киши 6-7 кунда уддаляпти. “Сув уриб кетди”, “Сув кўллаб қолди”, “Сув етиб бормади” деган хавотирлардан қутилганимизни айтмайсизми?!

Айни кунларда хўжаликда ғўза майдонлари сўнгги маротаба суғориляпти. Обиҳаётга қонаётган ғўзалар кун сайин бўй чўзиб, гуллар шонага, шоналар эса кўракка айланмоқда.

Бу йил чўл шароитида ҳосилдорликни 40 центнердан оширишни режалаштирган фермер келгуси йили барча пахта майдонларида тежамкор суғориш технологияларини ўрнатишни аҳд қилган.

Шуҳрат СУЯРОВ,

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот котиби

No date selected
September 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
Use cursor keys to navigate calendar dates