Пахта қабул қилишдаги низоли ҳолатлар адолатли ҳал этиляптими?

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда Қорақалпоғистон Ресубликаси ва вилоятлардаги 387 та тайёрлов масканларида пахта хом-ашёсини қабул қилишда низоли ҳолатларни адолатли ҳал этиш учун Арбитраж гуруҳлари ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан 2020 йилда етиштирилган пахта ҳосилини сифатли қабул қилиш ва топширувчи ҳамда қабул қилувчилар ўртасида юзага келадиган низоли ҳолатларни адолатли ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги “2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 545-сонли қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда Қорақалпоғистон Ресубликаси ва вилоятлардаги 387 та тайёрлов масканларида пахта хом-ашёсини қабул қилишда низоли ҳолатларни адолатли ҳал этиш учун Арбитраж гуруҳлари ташкил этилди.

    Жорий йилнинг 7 октябрь ҳолатига тайёрлов масканларида қабул қилинаётган пахта хом-ашёсининг намлиги ва ифлослигини аниқлаш юзасидан Арбитраж гуруҳларига 246 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 155 та ҳолат фермер хўжаликлари фойдасига, 91 та ҳолатда тайёрлов корхонаси фойдасига ҳал этилган.

    Жумладан, Қашқадарё вилояти туманларида ташкил этилган Арбитраж гуруҳларига шу кунга қадар жами 42 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 23 таси фермер хўжаликлари фойдасига ҳал этилган.

    Биргина мисол, жорий йилнинг 5 октябрь куни Муборак туманида ташкил этилган Арбитраж гуруҳига “Озода Абдиқодир қизи”, “Руфат Жумаев”, “Эштурди Хўжаев”, “Асилбек Нарзуллаев”, “Дилшод Элшод” фермер хўжаликлари томонидан қилинган 5 та мурожаатга асосан, шу куннинг ўзида ҳар бир фермер хўжалиги томонидан “MT Amir tex” ҚКга қарашли Хитой пахта тайёрлов масканига топширилган пахта хом-ашёсидан олинган намуна бўйича маскан лабораториясида Арбитраж гуруҳи иштирокида қайта синов ўтказилди.

    Ўтказилган синовлар давомида, намлик ва ифлослик кўрсаткичлари бўйича пахта хом ашёсининг кондицион вазни қайта ҳисоб китоб қилиниб, натижа фермер хўжаликлари фойдасига ҳал этилди ва далолатномалар тузилди.

    Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларига асосан Арбитраж гуруҳлари томонидан низоли ҳолатларни ҳал этиш натижалари бўйича далолатномалар расмийлаштириб борилмоқда.

    Бу йилги ғўза майдонларида етиштирилган пахта ҳосилини сифатли қабул қилиниши “Ўзагроинспекция” томонидан мунтазам назорат этилиши натижасида, жорий йилнинг 6 октябрь ҳолатига республикада тайёрланган пахта хом-ашёсининг қарийб 99 фоизи юқори навларга қабул қилинган.

    “Ўзагроинспекция” ва унинг ҳудудлардаги бошқарма ҳамда бўлимлар мутасаддилари томонидан фермер хўжаликлари, пахта тўқимачилик кластерлари ва ташкил этилган кооперацияларга етиштирилган пахта хом-ашёсини юқори навларга топшириш орқали қўшимча даромад манбаини яратиш ҳамда пахта хом-ашёсини сифатли қабул қилиб ва уни қайта ишлаш орқали рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги юзасидан тушунтиришлар ва керакли тавсиялар бериб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates