Пахта терими қандай кетмоқда?

    Маълумки, сентябр ойининг бошларидан бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич пахта терими киришилди. Бу йилги мавсумга тайёргарлик, теримчиларга яратилган шарт-шароитлар хусусида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сайтида мақола чоп этилди.

    Унда келтирилишича, жорий мавсум учун вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 21 379 та терим отряди шакллантирилиб, уларга 1 959 702 нафар теримчи бириктирилган. Бу 1 та отрядда ўртача 90-100 нафар теримчи тўғри келганини англатади.

    Отрядлардаги теримчиларнинг 605 136 нафари пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ишчилари бўлса, 1 269 676 нафари маҳаллий аҳоли ва мавсумий ишчилар, 64 972 нафари эса бошқа ҳудудлардан жалб қилинган теримчилар ҳисобланади.

    Бундан ташқари терим отрядларига 11,4 минг дона теримчиларни ташиш воситалари (автоуловлар), 17,7 минг дона транспорт тракторлари, 30,7 минг дона тиркамалар бириктирилди ҳамда талаб этиладиган инвентарлар заҳираси тўлиқ яратилди.

    Теримчилар қандай шакллантирилади?

    Аввало, терим отряди тушунчасига аниқлик киритадиган бўлсак, у пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мақсадида кўнгилли теримчилар томонидан ташкил этилган бирлашган жамоа ҳисобланади.

    Теримчилар эса пахта ҳосилини қўл терими асосида йиғиб-теришда бевосита ихтиёрий асосда қатнашувчи шахслар, хусусан:

    – фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, яъни пахта етиштирувчи хўжаликларнинг ходимлари;

    – кўнгилли, 18 ёшдан катта, муайян меҳнат билан банд бўлмаган ишга лаёқатли вақтинча ишсиз, айрим ҳолларда меҳнат ресурслари етмаган ҳудудга бошқа ҳудудлардан келиб ҳақ эвазига теримда иштирок этиш истагини билдирган жисмоний шахслардир.

    Пахта етиштирувчи хўжаликларда теримчиларга эҳтиёж бўлса, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ёки хусусий бандлик агентликларига электрон ва ёзма тарзда ариза тақдим этади.

    Сўнг пахта етиштирувчи хўжаликлар, меҳнат органлари ва хусусий бандлик агентликлари томонидан эълон қилинган оммавий оферта асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари меҳнат органлари билан биргаликда пахта терими марказларида теримчилар рўйхатини шакллантиради.

    Шунингдек, пахта етиштирувчи хўжаликлар иш берувчилари ихтиёрий равишда пахта терими марказларида рўйхати шакллантирилган, хусусий бандлик агентликлари томонидан аниқланган ёки уларнинг рўйхатида мавжуд бўлмаган бошқа фуқаролар билан мустақил равишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома тузилади.

    Ўз навбатида, теримчиларнинг меҳнат шароитлари, уларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, меҳнат ҳуқуқи ва муҳофазасининг таъминланиши устидан давлат назорати меҳнат органлари, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилади, шунингдек, жамоатчилик назорати ҳам назарда тутилган.

    Теримчилар томонидан кунлик терилган пахта хомашёсининг ҳажми бўйича ҳисоб-китоб юритиш пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалга оширилади.

    Қандай шароитлар яратилади?

    Бир нафар теримчига мавсумда ўртача 1,5 тонна пахта териш ҳисоб-китоб қилиниб, пахта йиғим-теримига жалб этилади. Терим отрядлари раҳбарларига эса пахта йиғим-терими якунига қадар ойлик маош сифатида меҳнат ҳақи бериб борилади. Пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларнинг терган пахтаси учун терим пуллари ҳар беш кунда (дам олиш кунларига тўғри келишидан қатъий назар), зарурат бўлганда тўлаб берилади.

    Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан йиғим-теримига жалб этилган фуқароларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва кўчма савдо, маданият ва маиший хизматлар ҳамда кўчма тиббий кўриклар ташкил этилади.

    Бундан ташқари, теримчилар учун турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates