баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12210.60 сўм
  • 136.28 сўм
  • 10315.62 сўм

Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади

Молия 16 сентябр 2020 140

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (ПҚ-4828, 15.09.2020 й).

Қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг “Агробанк”нинг устав капиталидаги улуши 50 млн АҚШ долларига оширилади.

Ушбу маблағлар пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳудудлардаги пахта териш машиналарига талабгорларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради.

No date selected
September 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
Use cursor keys to navigate calendar dates