«Пахтакор» 13 карра Ўзбекистон чемпионига айланди

    Спорт 21 ноябр 2020 190

    Бугун футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг 23-тур ўйинлари якунланди. Ушбу турда бир қатор эътиборга молик воқеалар содир бўлди.

    Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» – «Насаф» учрашувида қаршиликлар 3:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Бу билан «аждарлар»нинг 11 ўйиндан иборат мағлубиятсиз церийасига чек қўйилди. «Насаф»нинг бу мағлубияти эса чемпионат пешқадами «Пахтакор»ни муддатидан аввал чемпионга айлантирди.

    «Андижон» жамоаси эса ўз майдонида «Машъал»ни қийинчилик билан 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва суперлигада қолиш имкониятини нисбатан яхшилаб олди. Эътиборлиси, шу куни мезбонларни майдонга янги бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев бошлаб тушди. Бунга қадар суперлигада бирон бир жамоани бошқармаган Ғуломхўжаевнинг дебюти омадли чиқди.

    Таъкидлаб ўтганимиздек, «Насаф» жамоасининг Жиззахда очко йўқотиши натижасида муддатидан аввал чемпионга айланган «пахтакор»чилар бу турда ўз майдонида «Қўқон-1912» клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб, чемпионликни муносиб нишонлади.

    6-дақиқадаёқ Достонбек Ҳамдамов тезкор гол киритиб, ҳисобни очган бўлса, ўйин охирларида чемпионат тўпурари бўлиб турган Драган Черан ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Қўқонликлар сардори Мурод Холмуҳаммедов эса пенальтини аниқ бажариб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди холос – 2:1.

    Шу тариқа Шота Арвеладзе шогирдлари суперлига якунланишига 3 тур қолганида очколар сонини 59тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Насаф» 13 очкога ўзиб кетди. 46 очкога эга «аждарлар» 2-ўринда қолди.

    Таъкидлаш керак, «пахтакор»чилар бунгача 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015 ва 2019 йилларда ҳам Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлишганди.

    Ўзбекистон чемпионатидаги ғалаба «Пахтакор»га 2021 йилги Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates