Маълумотларга кўра, Давронбек Саттаров 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган. 2005 й. Андижон давлат тиллар педагогика институтини (кундузги), 2020 й. Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясини (кундузги) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.