Пайариқда вилоятда биринчилардан бўлиб чигит экиш бошланди

    Мавсумда 165 та чигит экиш сеялкалари қатнашиши мўлжалланмоқда.

    Пайариқ тумани Самарқанд вилоятида биринчилардан бўлиб чигит экишга киришилди. Шу муносабат айни дақиқаларда “Пайариқ кластер” МЧЖ ҳудудида мавсумни ўз вақтида ва сифатли ўтказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

    Унда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Нурмамат Турсунов ва бошқалар сўзга чиқиб, ушбу муҳим агротехник тадбир давомида эътибор қаратилиши зарур бўлган масалаларга тўхталиб ўтди.

    Маълумотларга кўра, 2021 йил ҳосили учун туманда 411 та фермер хўжаликлари ва 2 та кластер корхонаси томонидан 12 минг 459 гектар ерга Бухоро-102, С 8286, Адолат сингари истиқболли, юқори унумдор навлар экилиши режалаштирилмоқда.

    Мавсумда 165 та чигит экиш сеялкалари қатнашиши мўлжалланмоқда, шунинг 24 таси замонавий пневмотик сеялкалардан иборат. Муҳим агротехник тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 165 та отряд шакллантирилган бўлиб, чигит экиш ишларида қатнашадиган 660 нафар муҳандис-техник ходимлар учун даланинг ўзида зарурий шароитлар яратилди. Ҳар бир ҳудудда, қишлоқ хўжалиги техникларига техник хизмат кўрсатиш мобил гуруҳлари ташкил этилиб, ёқилғи мойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш тизими яратилди.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят

    бошқармаси ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates