Ушбу 72 хонадондан иборат уй-жойлар қурилиши «Azimxon texno stroy» Х/К томонидан амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрамида уй-жойларнинг топширилиши хонадон эгаларига қўшалоқ байрам сифатида нишонланди.
Янги уйларнинг очилиш маросимида туман ҳокими И.Жабборов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Дастлаб, Исроил Жабборов барчани Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги ва хонадон эгаларини янги уйлар билан самимий табриклади. Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар бугунги янгиланиш ва бўлаётган ислоҳотларни эътироф этишди.