Педагогика университетида миллий либослар кўргазмаси

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ушбу лойиҳани #миллий_либослар челленжи сифатида давом эттирмоқда.

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари томонидан миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбир пандемия шароитида барча санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда очиқ осмон остида ўказилди. Унда университет талабалари томонидан тайёрланган миллий кийимлар ва расмлар намойиш этилди.

    Кўргазма университетнинг мусиқа таълими факультети талабалари ижросидаги миллий қўшиқлардан иборат концерт-шоу садолари остида бошланди. Тадбир давомида миллий либослар билан бирга, университетнинг ички тартиб қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, талабалар учун тавсия этиладиган кийимлар намойиши ҳам бўлди.

    Тадбирда нафақат профессор-ўқитувчи ва талабалар, балки университет атрофидаги маҳаллалардан келган ёшлар ҳам иштирок этди. Маҳалла ёшлари университет талабалари тайёрлаган миллий ҳунармандчилик тақинчоқлари ва буюмлари, миллий либослар билан танишди. Бугунги кунда университетда миллий тақинчоқлар ясовчи талабалар кўплаб маҳалла ёшларини шогирдликка олиб, уларга касб-ҳунар ўргатиб келмоқда.

    Миллий либосларимиз намойишига бағишланган бундай кўргазмалар ёшларнинг миллий қадриятларимизга ҳурматини янада ошириш, анъаналаримизни қадрлашда муҳим аҳамият касб этади. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ушбу лойиҳани #миллий_либослар челленжи сифатида давом эттирмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates