Пекинда Олимпия шаҳарчаси барпо этилмоқда

    Пекинда 2022 йилги Олимпия шаҳарчасининг очилиш маросими келаси йилнинг бошида ўтказилиши режалаштирилган.

    Бу ҳақда Хитой пойтахтида қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раиси ўринбосари, шаҳар мэри ўринбосари Чжан Цзяньдун маълум қилди, дея хабар бермоқда “ТAСС”.

    “Олимпия шаҳарчасининг расмий очилиши келаси йилнинг 27-январь куни бўлиб ўтади, у бутун дунёдан келган спортчиларни кутиб олади”, деди у.

    Цзяньдун шунингдек, Олимпия ўйинлари машъаласи эстафетаси 2 февралдан бошланишини таъкидлади.

    Эслатиб ўтамиз, Пекинда 2022-йилнинг 4-20 февраль кунлари XXIV қишки Олимпия ўйинлари, 4-13 март кунлари эса Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Aввалроқ, қадимги Грецияда қишки Олимпия ўйинлари машъаласи ёқилган , шундан сўнг у Пекин мусобақалари ташкилотчиларига топширилган ва Хитойга олиб кетилганди.

    Сочида бўлиб ўтган 2014 йилги Ўйинлар машъаласи эстафетаси иштирокчиси ва Пхёнчхан-2018 Олимпиадасининг ёпилиш маросимида Греция байроғини кўтарган тоғ чанғичиси Иоаннис Aнтониу мазкур Олимпия ўйинларининг илк маёқчиси бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates