Пенсия таъминоти тизимида сўнгги пайтда қандай муҳим янгиликлар рўй берди?

    АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қуйидагилар маълум қилинди.

    Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилади. Бунда, 2023 йил 1 январга қадар тайинланган барча пенсия ишлари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

    Натижада 352 минг нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб китоб қилиниб ўртача ойлик пенсия миқдори 400 минг сўмгача оширилади. Ушбу мақсадлар учун 2023 йилда Пенсия жамғармасидан қўшимча равишда 1,6 трлн. сўмдан ортиқ миқдоридаги маблағ ажратилади.

    2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлган фуқароларнинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсияни ҳар икки йилда бир марта қайта ҳисоблаб чиқиш тизимини йўлга қўйилади.

    Натижада, 2023 йилда 75 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари уларнинг аризаларига асосан қайта ҳисоб-китоб қилиниб ўртача 300 минг сўмгача ошади. Ушбу мақсадлар учун 2023 йилда Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан йилига қўшимча равишда ўртача 275 млрд. сўм маблағ ажратилади.

    Шунингдек, келгусида ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин меҳнат фаолиятини олиб бораган 43 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсиялари ҳар 2 йилда (иш стажи ва ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб) бир маротаба қайта ҳисоблаб борилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates