Пискентда фуқаро танишини жанговар тўппончадан отиб қўйди

    Ташвишли хабар 15 ноябр 2022 2067

    Натижада фуқаронинг қорин қисмини ўқ тешиб кириши, қорин бўшлиғи ички аъзолари жароҳатланиш ташҳиси қўйилган.

    Жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат тахминан 21:00ларда Тошкент вилояти Пискент тумани «Лолаариқ» маҳалласи ҳудудида 1961 йилда туғилган А.Т. таниши 1990 йилда туғилган А.У.ни, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида номаълум русумли ўқ отар қуролидан отиб жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинган.

    Натижада А.У. "Қориннинг ўнг томон пастки қисмини ўқ-отар қуролнинг ўқи тешиб кириши, қорин бўшлиғи ички аъзоларининг жароҳатланиши" ташҳиси билан Пискент тумани тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

    Кўрилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида жиноятни содир этишда гумонланган А.Т. қўлга олиниб, воқеа жойидан рўйхат рақами ўчирилган, келиб чиқиши номаълум бўлган 9мм ПМ жанговар тўппончаси, икки дона ўқ ҳамда бир дона отилган гильза далилий ашё сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

    Номаълум ўқ отар қуролини келиб чиқиши ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates