Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тизими тубдан такомиллаштирилади

    Мамлакатимизда 17 июл 2020 2021

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Почта алоқаси хизматлари бутун дунё бўйлаб ижтимоий йўналтирилган хизматлар ҳисобланади ва белгиланган сифат ҳамда нархларда аҳолига почта алоқаси хизматларини кўрсатиш давлат томонидан кафолатланган.

    Қарор лойиҳасига кўра:

    • Миллий оператор томонидан кўрсатилаётган хизматларни диверсификация қилиш ва кенгайтириш орқали, ахборот-коммуникация, транспорт ва логистика, почта ва молиявий хизматларни ривожлантириш;
    • почта алоқаси хизматларига бўлган талабни тўлиқ қондириш, уларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш;
    • почта хизматларини тақдим этиш жараёнларига замонавий ахборот технологиялари ва тизимларини жорий этиш, ахборот-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш ва электрон савдо майдончаларини жорий этиш ва ривожлантириш;
    • Республиканинг олис ва чекка ҳудудларида почта алоқаси тизими орқали молиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш, жумладан барча турдаги тўловларни қабул қилиш, банк, суғурта ва бошқа хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш;
    • Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида замонавий логистика марказларини яратиш орқали миллий логистика тизимини такомиллаштириш;
    • Миллий операторининг почта алоқаси инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, барча почта алоқаси объектларда босқичма-босқич замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ободонлаштириш ва қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда транспорт таъминоти тизимини янгилаш;

    • халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган.

    Шунингдек, 2024 йилнинг 1 январигача бўлган даврда Миллий оператор – “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти:

    асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан;

    белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Миллий оператор инфратузилмасини модернизация қилиш доирасида четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган техник ва технологик ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот, ўровлаш воситалари ҳамда транспорт воситалари божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates