Почта хизматлари сифати ошяпти

    Мамлакатимизда 15 январ 2021 1232

    2020 йилда аҳолининг почта алоқаси хизматларидан фойдаланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида 38 та почта алоқаси боғламалари ва 88 та алоқа бўлимларининг фаолияти қайта тикланди. Натижада тизимда 275 та янги иш ўринлари яратилди.

    Бутун дунёда карантин туфайли чегаралар ёпилган бўлсада, 32 давлат билан ер усти транспорти орқали ва 38 давлат билан ҳаво транспорти орқали ўзаро халқаро почта алмашинувлари узвий амалга оширилиб келди.

    Почта алоқаси объектлари орқали 60 дан ортиқ турдаги тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилди ва ўтган йилга нисбатан 1,6 баробар кўп тўловлар қабул қилинди. Шу билан бирга, устама тўловли почта жўнатмаларини етказиб бериш хизмати тикланиб, 2020 йил якунига қадар 19 миллиард сўмлик жўнатмалар етказиб берилди.

    2020 йилда «гибрид почта» тизими такомиллаштирилиб, унинг негизида Ягона миллий тизими жорий этилди.

    Бугунги кунда, Ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта жўнатмаларини юбориш бўйича Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзархив» агентлиги ва бошқа давлат органлари билан шартномалар тузилиб, тизимли ишлар давом эттириляпти.

    Почта жўнатмаларини етказиб бериш механизмлари ва логистика тизими қайта кўриб чиқилиб, электроскутерлардан фойдаланган ҳолда вилоят ва туман марказларига хизмат кўрсатувчи почтальонларни марказдаги саралаш бўлимидан «боғлама-мижоз» тамойили асосида почта жўнатмаларини манзилгача етказиб бериш амалиёти жорий этилиб, 45 та электро-мопедлар сотиб олинди. Почта ва даврий матбуот нашрларни ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларини янгилаш мақсадида, 47 та янги автотранспорт воситалари харид қилинди.

    23 та почта алоқа объектларида давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди. 1 та автомат конвертлаш ускунаси синов тариқасида «Тошкент почтамти» филиалига ўрнатилди. Миллий онлайн савдо майдончасига тадбиркорларнинг ишлаб чиққан маҳсулотларини жойлаштириш бўйича 30 та тадбиркор билан шартномалар тузилди.

    «Ўзбекистон почтаси» АЖ сайти (www.pochta.uz) орқали даврий матбуот нашрларига онлайн обуна хизмати йўлга қўйилиб, 250 турдан ортиқ даврий матбуот нашрларига онлайн равишда обуна уюштириш имконияти яратилди.

    Шунингдек, электрон тижорат бозорида фаол иштирок этишни йўлга қўйиш юзасидан «Миллий онлайн савдо майдончаси»ни яратиш (ҳозирги кунда мазкур лойиҳа тест режимида ишга туширилган), интернет дўконларга тўлақонли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш юзасидан замонавий логистика марказларини ташкил этиш ишлари бажариляпти.

    Интернет орқали сотиб олинган товарни эгасига етказиб бериш бўйича почта жўнатмалари ва маҳсулотларни якуний манзилга етказиб беришни йўлга қўйилган, деб хабар беради Ахборот технологиялари в коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, почта хизмати муҳим стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Ҳар қандай ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, эпидемиологик вазиятларда ҳам унга бўлган талаб ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Балки, мунтазам равишда ўсиб боради.

    Бу эса, тизимга янги инновацион технологияларни жорий этиш, барча ҳудудлардаги соҳа ходимларини доимий равишда ўз устида ишлаш, соҳада тизимли ислоҳотларни амалга ошириш ва почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates