Пўлат Бобожонов Тошкент шаҳридаги бир қатор объектлар фаолиятини ўрганди

    Тадбир давомида Учтепа тумани электр тармоқлари корхонаси фаолияти ҳам ўрганилиб, аҳоли мурожаатларини зудлик билан ҳал этиш бўйича ишлар режалаштирилди.

    Жорий йилнинг 16 январь куни давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган тезкор йиғилишда республика ҳудудига аномал совуқ кириб келиши билан барча ҳудудларда, жумладан, Тошкент шаҳрида табиий газ босимининг пасайиб кетиши, электр тармоқларида тартибсиз узилишлар кузатилаётганлиги туфайли, фуқароларнинг хонадонларида иситиш билан боғлик муаммоларни бартараф этиш мақсадида масъулларга бир қатор топшириқлар берилди.

    Белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан Тошкент шаҳрида тунги вақтда бир-қатор объектлар фаолияти ўрганиб чиқилди.

    Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрида 584 та маҳаллаларда 2 млн 912 мингдан ошиқ аҳоли истиқомат қилади. Шаҳар бўйича 8 033 та кўп қаватли уйларининг иссиқлик энергияси 11 та қозонхона томонидан етказиб берилади. Кунлик истеъмол 31,4 млн кВт/соат электр ва 18 852 минг м3 газ. Жумладан, Чилонзор тумани «Катта Қозиробод» маҳалласида жами 4 336 нафар аҳоли учун электр ва иссиқлик энергияси билан таъминланганлик аҳволи қониқарсизлиги сабабли электр тармоқлари мутасадди раҳбарларига мазкур маҳаллада қўшимча битта янги трансформаторни ўрнатиш топшириғи берилди.

    Шунингдек, туманнинг «Дўмбиробод» ва Мевазор» маҳаллаларида йўлнинг қатнов қисми ва тротуарларда тўпланиб кетган, транспорт ва аҳолининг юришига халақит бериб, жиддий ноқулайликлар туғдираётган қор уюмлари ва музликлардан тозалаш бўйича ишлар назоратга олинди. Маҳалланинг 114- мактаби учун эскирган 240 метр кабель ўрнига янгисига алмаштирилган кабеллар кўздан кечирилиб, мулкни талон-тарож қилишни олдини олиш бўйича электр тармоқлари ва ички ишлар органларининг мутасадди раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

    Тадбир давомида Учтепа тумани электр тармоқлари корхонаси фаолияти ўрганилиб, кундалик 64 807 та истеъмолчиларга 31,4 млн кВт/соат электр етказилишини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда аҳолига электрни узлуксиз етказиш, авария ҳолатларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатларни зудлик билан ҳал этиш бўйича ишлар режалаштирилди.

    Шу куни, пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган Феникс Арт сервис бошқарув компанияси фаолияти ҳам ўрганилиб, аҳолига электрни узлуксиз етказиш, авария ҳолатларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатларни зудлик билан ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

    Пойтахт ҳудудида аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates