Пўлат отни жиловлаган фермер аёл

    Агросектор 21 сентябр 2020 1869

    «Олимжон қизи Шоирахон» фермер хўжалиги пахта териш машинаси сотиб олди ва уни фермер аёлнинг ўзи бошқаряпти.

    Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида уч йил аввал ташкил этилган 122 гектар ер майдонига эга «Олимжон қизи Шоирахон» фермер хўжалигини Шоирахон Шаматова бошқариб келади.

    Хўжаликнинг ташкил этилиши билан йигирма нафар қишлоқ ёшларининг бандлигини таъминланди. Бу йил 100 гектарда ғалла, 22 гектарда эса пахта етиштирилди.

    — Зарур техникага эга бўлмаган фермер бировдан бигиз сўраб ишлаётган этикдўзнинг ўзгинаси, — деб таъриф беради Шоирахон. — Пахта теримида четдан комбайн ёллаб, ҳар йили бир неча миллион сўмгача харажат қилардик. Бу йилги пахта йиғим терими арафасида ўн йиллик муддатга 1 миллиард 275 миллион 350 минг сўм 15 фоизлик кредит олдик ва уни техника таъминотига йўналтирдик. Энди ўша пуллар ёнимизга қоладиган бўлди. Бу орада терим мавсумида қўшниларга кўмаклашиб, қўшимча пул ишлаб ҳам оламиз. Фермер хўжалиги кредит эвазига «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи»дан янги ишлаб чиқарилган «ТZST CE-220» русумли пахта териш машинаси сотиб олди ва уни фермер опанинг ўзи бошқаряпти, деб хабар беради Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates