Поликлиникалар нега меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бермаяпти?

    Саломатлик 12 май 2020 737

    ҳолатни Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳлади

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати нега оилавий поликлиникалар мактабгача таълим ташкилотлари карантинга ёпилгани муносабати билан болаларнинг ота-оналарига меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришни рад этаётгани ҳақида тушунтириш берди, деб ёзмоқда қатор манбалар.

    Билдирилишича, умумий қоидага кўра, мактабгача таълим ташкилотларида (МТТ) карантин белгиланганда ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Ушбу варақа Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши керак. Бироқ амалиётда поликлиникалар Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай фармойиш бўлмаганини важ қилиб, бундай ҳужжатни беришни рад этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тушунтиришича, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари беришни рад этиш қонунийдир.

    “Соғлом болани парвариш қилиш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақасини МТТ Санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан фақат мазкур болалар боғчасида болалардан бири ўткир инфекцияли ёки паразитар касаллик билан оғриб қолган ҳолатда карантинга ёпилган тақдирда бериш назарда тутилган. Бинобарин, поликлиникалар меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришни асосланган ҳолда рад этишмоқда, сабаби МТТ аниқланган инфекцияли касаллик туфайли эмас, балки коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик муносабати билан ёпилган.

    Аслида ушбу вазиятда меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олмаса ҳам бўлади. МТТ тарбияланувчилари ва бошланғич синфлар ўқувчиларининг ота-оналари ўз хоҳишларига кўра ва графикдан қатъи назар меҳнат таътилига чиқишлари мумкин. Шу жумладан, 6 ойдан кам ишлаб берганлар ҳам. Агар ҳақ тўланадиган таътилдан фойдаланиб бўлинганда ёки ходим ҳозирнинг ўзида ундан фойдаланишни истамаса, у иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилга чиқиши мумкин. Ушбу таътил турига максимал 3 ой муддат бўйича чеклов татбиқ қилинмайди”, дейилади маълумотда.

    Аввалроқ мактабгача таълим ташкилотида ёки олти ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида унга қаровчи ота-онасидан бирига ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши ҳақида маълум қилинганди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates