Politico: АҚШ Ойда АЭС қуриш дастурини тезлаштиради

    АҚШ транспорт вазири, АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) раҳбари вазифасини бажарувчи Шон Даффи шу ҳафта Ойда ядровий реактор қуриш дастурини тезлаштириш режасини эълон қилмоқчи.

    Бу ҳақда Politico ўз ихтиёридаги ҳужжатларга таяниб хабар берди.

    Унинг маълумотларига кўра, агентлик директивасида айтилишича, Ойда АЭСни қурувчи биринчи давлат “тақиқланган ҳудуд эълон қилиши” мумкин, бу эса АҚШ имкониятларини сезиларли даражада чеклайди. Шу муносабат билан NASA 2030 йилгача коинотга учирилиши режалаштирилган 100 киловаттлик ядро реакторини қуриш учун пудратчи қидиришни бошлайди.

    “Гап иккинчи коинот пойгасида ғалаба қозонишимиз ҳақида кетяпти”, деди газетага NASAнинг юқори мартабали ходими.

    Қайд этилишича, АҚШ, шунингдек, 2030 йилгача Халқаро коинот станциясидан воз кечишни ва уни тижорат станцияларига алмаштиришни тезлаштиришни режалаштирмоқда. Бир қанча, жумладан, Axiom Space, Vast ва Blue Origin компаниялари NASAнинг талабини қондиришни таклиф қилган, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates