Полоцк давлат университетининг вакиллари Навоийда бўлди

    Таълим 2 март 2021 596

    Баҳорнинг илк кунида Навоий давлат педагогика институтига ҳамкор Беларус Республикаси Полоцк давлат университетининг мутасадди вакиллари ташриф буюрди.

    2019 йилда имзоланган шартномада ҳар иккала ОТМлар ўртасидаги маъмурий, ташкилий, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда тегишли йўналишлар, илмий-инновацион фаолият, халқаро ҳамкорлик соҳасида тажриба алмашиш, ҳамкорликда мунтазам ўтказилиб келинаётган онлайн конференцияларни кўламини янада кенгайтириш ва илмий мақолалар чоп этишни амалга ошириш келишиб олинганди.

    Ҳамкорлик доирасида 2020-2021 ўқув йили учун «Практическая психология» (Амалий психология), «Русский язык как иностранный» (Рус тили чет тили сифатида) 2 та академ гуруҳи ташкил этилди ҳамда қўшма таълим (2+2) дастури йўлга қўйилди.

    Шунингдек, делегация аъзолари шу йўналишларда таълим олаётган талабалар билан суҳбат ўтказди, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.