Польша Бош вазири дронлар ҳужуми юзасидан Вазирлар Кенгашининг фавқулодда мажлисини ўтказади

    Польша Бош вазири Дональд Туск мамлакат ҳаво ҳудуди бузилгани ҳақидаги мурожаатлар юзасидан ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишини чақирди.

    Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот котиби Адам Шлапка Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

    “Бош вазир 08:00 да Вазирлар Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди”, деб ёзди Шлапка.

    Унинг таъкидлашича, Туск мамлакат хавфсизлиги учун масъул вазирлар билан гаплашмоқчи.

    Аввалроқ Польша Бош вазири Дональд Туск мамлакат ҳаво ҳудудини бузган кўплаб “объектлар” ҳақида маълум қилган эди.

    “Польша ҳаво ҳудудининг бир неча бор бузилиши билан боғлиқ операция давом этмоқда”, деб ёзди Туск Х ижтимоий тармоғида.

    Шунингдек, у қўшинлар мамлакат ҳаво ҳудудини бузган объектга қарши қурол ишлатганига аниқлик киритди.

    “Президент ва мудофаа вазири билан доимий алоқадаман. Мен тезкор қўмондондан тўғридан-тўғри ҳисобот олдим”, дея қўшимча қилди Бош вазир.

    У, шунингдек, НАТО Бош котиби Марк Рюттени мавжуд вазият ва ҳаво ҳудудини бузган объектларга нисбатан кўрилаётган чоралар ҳақида маълум қилганини айтди.

    08:36

    Польша ҳаво ҳудудига номаълум объектларнинг кириб келиши сабабли Варшава ва Жешув аэропортлари ёпилди.

    Бу ҳақда Reuters АҚШ Федерал авиация бошқармасига (FAA) асосланиб, хабар бермоқда.

    “Ушбу объектларни аниқлаш ва зарарсизлантириш бўйича операция давом этмоқда”, дея хабар берди агентликка республика Мудофаа вазирлиги.

    FAA маълумотларига кўра, Польша тўртта аэропортни, жумладан Варшавадаги Фридерик Шопен номидаги ва Жешув-Ясёнка халқаро аэропортларини ёпган.

    03:33

    Польшанинг Жешув шаҳридаги аэропорт эрталаб соат олтигача ёпилишини эълон қилди.

    Бу ҳақда ВВС ёзди.

    Украина мониторинг Телеграм-каналлари бир нечта Россиянинг “шаҳидлари” Польша ҳаво ҳудудига учиб ўтгани ва улардан камида биттаси Жешувга учаётгани ҳақида хабар бермоқда.

    Аэропортнинг расмий эълонида айтилишича, у “режадан ташқари ҳарбий ҳаракатлар туфайли” ёпилган.

    Украина каналлари ва Flightradar24 сайти маълумотларига кўра, Польша қирувчи самолётлар ва радар разведка самолётини учирди.

    Қайд этилишича, Жешувда Украинага ёрдам етказиладиган асосий ҳарбий транспорт маркази ташкил этилган, деб хабар берди oxu.az.


    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates