Польшада карантин чоралари юмшатилмоқда

    Саломатлик 27 май 2020 1178

    Польша ҳукумати коронавирус тарқалиши билан боғлиқ чекловларни бекор қилмоқда, деди мамлакат бош вазири Матеуш Моравецкий Варшавада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

    Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бош вазир одамлар ўртасида икки метрлик масофа сақланса, 30 майдан бошлаб кўчада ниқоб тақиб юрмаслик мумкинлигини айтган. “6 июндан бошлаб кинотеатрлар, сузиш ҳавзалари, филармония жамиятларини очишга рухсат берилади”, деди бош вазир. Унинг таъкидлашича, дискотекалар ва клублар ёпиқ қолади. Бундан ташқари дўконларга ташриф буюрувчилар сонининг чекланиши бекор қилинади.

    Ўз навбатида Польша соғлиқни сақлаш вазири Лукаш Шумовский мамлакат аҳолисини эҳтиётсизликдан огоҳлантирди. “Бу эпидемиянинг тугашини англатмайди. У мавжуд, янги фокуслар пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун биз ижтимоий масофани сақлаймиз ва агар биз уларга риоя қилмасак, унда ниқоблар пайдо бўлади”, деди Шумовский.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Польшада 22 минг 303 нафар киши коронавирус инфекциясига чалинган, улардан 1025 нафари вафот этган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates