баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Полвонларимиз жаҳон чемпионатида 17 медални қўлга киритди

    Жорий йилнинг 28-30 октябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 19-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

    Катталар ўртасида ўтказилган ушбу жаҳон чемпионатида 38 давлатдан 250 га яқин полвонлар ғолиблик учун курашди. Қувонарлиси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги 18 нафар терма жамоамиз аъзолари (бош мураббий Аъзамжон Шокиржонов) ҳам мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида тўртта олтин, учта кумуш ва ўнта бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

    Ғолиб спортчиларимиз бугун тонгда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Бу маросимда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг ота-оналари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Қуйида жаҳон чемпионатида иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар билан танишамиз:

    Классик йўналиш:

    Олтин медаль:

    - 68 кг. Ойбек Султонбоев (Андижон)

    - 90 кг. Шоҳжахон Ортиқов (Сирдарё)

    Кумуш медаль:

    - 75 кг. Нусратулло Султонбоев (Андижон)

    Бронза медаль:

    - 100 кг. Нозимжон Иброҳимжонов (Фарғона)

    - 62 кг. Жаҳонгир Ҳайитов (Наманган)

    Эркин йўналиш:

    Олтин медаль:

    - 100 кг. Нодирбек Аҳаджонов (Тошкент ш.)

    - 66 кг. Мафтунабону Маҳмудова (Андижон)

    Кумуш медаль

    - 57 кг. Ҳусанбой Носиров (Андижон)

    - 90 кг. Жасурбек Исроилов (Андижон)

    Бронза медаль соҳиблари:

    - 82 кг. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон)

    + 100 кг. Аъзамжон Анваржонов (Андижон)

    - 62 кг. Достонбек Обиджонов (Наманган)

    - 68 кг. Муроджон Хамидов (Наманган)

    - 75 кг. Оғабек Аматбоев (Хоразм)

    - 52 кг. Мухлисахон Сотволдиева (Фарғона)

    - 57 кг. Манзураой Мўйдинова (Фарғона)

    - 76 кг. Зиёдахон Эргашева (Фарғона) 

    Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

    No date selected
    January 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates