Катта миқёсдаги “Sukoyaka Health Survey” тадқиқотининг мингдан ортиқ катталар иштирокчилари маълумотларини таҳлил қилган япон тадқиқотчилари шундай хулосага келишди. Натижалар Nutrients журналида чоп этилди.
Маълум бўлишича, стресс даражаси юқори бўлган одамларда фойдали Lachnospira бактериялари камроқ бўлган ва NRF9.3 озуқавий етарлилик индексида пастроқ балл олган. Ушбу иштирокчилар натто (ферментланган соя ловияси), помидор ва яшил қалампирни камроқ истеъмол қилишган. Аксинча, ушбу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш яхши микрофлора ва паст стресс кўрсаткичларини намоён этди.
Олимлар парҳезнинг сифати, микробиота таркиби ва стресс даражасини боғлиқликни ўрганиш учун эҳтимоллик моделларидан фойдаланишди. Моделлар шуни кўрсатдики, парҳез қанча хилма-хил ва озуқавий моддаларга бой бўлса, янада барқарор психоэмоционал ҳолат билан боғлиқ бўлган Lachnospira бактерияси шунчалик юқори бўлади.
Муаллифларнинг таъкидлашича, гап бу мўъжизавий маҳсулотлар ҳақида эмас, балки бутун рацион ҳақида. Аммо дуккаклилар, помидор ва яшил қалампир стрессга қарши парҳезнинг муҳим қисмига айланиши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.