Пойтахтда Киберхавфсизлик лабораторияси очилди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Киберхавфсизлик лабораторияси ўз иш фаолиятини бошлади. Унинг очилишига бағишланган тадбирда университет ходимлари ва раҳбарияти ҳамда “Киберхавфсизлик маркази” ДУК директори Олимжон Мирзаев иштирок этди.

    Мазкур лаборатория негизида киберхавфсизлик бўйича талабаларни ўқитиш ва мутахассисларни тайёрлаш, киберхавфсизлик бўйича бир қатор амалий машғулотлар уюштириш, лабораторияда ҳамкорларни жалб қилган ҳолда курслар ташкил қилиш (Киберхавфсизлик маркази, Сабаба сеcуритй) каби ташаббуслар амалга оширилади.

    Бўлиб ўтган тадбир давомида қатнашган Инҳа университети ректори Музаффар Джалалов ва “Киберхавфсизлик маркази” ДУК директори Олимжон Мирзаевлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш, хусусан, киберхавфсизлик масалалари, университет талабалари учун талаб қилинадиган кўникма ва билимларни олиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, қўшма таълим ташаббусларини ташкил этиш ҳамда қатор устувор вазифалар белгилаб олинди.

    Тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Киберхавфсизлик маркази” ДУК ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

    Лабораториянинг очилиши “Киберхавфсизлик маркази”нинг мутахассислари ва ТШИУ талабаларини жалб қилган ҳолда ташкил қилиниб, унда киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлиги бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтиб берилди.

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates