Пойтахтдаги айрим автобус йўналишларига вақтинча ўзгартириш киритилди

    Транспорт 23 феврал 2021 686

    Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.

    Тошкент метрополитенининг ер усти халқа йўналиши, навбатдаги босқичини қуриш ишлари олиб борилаётгани сабабли, Янги Қўйлиқ ва Тошкент халқа автомобиль йўли кўчалари чорраҳаси автомобиллар ҳаракати учун ёпилганлиги муносабати билан, ушбу чорраҳа орқали ҳаракатланувчи 37, 45, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик қуйидагича ўзгартиришлар киритилади:

    37 ва 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати икки томонлама Тошкент халқа айланма йўлидан Қўйлиқ маҳалласи ҳудуди (Тиббиёт коллежи кўчаси) ва Янги Қўйлиқ кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади;

    45-сонли автобус йўналишининг Қўйлиқ бозори томон ҳаракати Тошкент халқа айланма йўли орқали Қўйлиқ деҳқон бозорига қадар, қайтиш йўналишидаги ҳаракати Қўйлиқ бозоридан Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ кўчалари ҳамда Қўйлиқ маҳалласи ҳудуди (Тиббиёт коллежи кўчаси) ва Тошкент халқа айланма йўли кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади.

    Бунда йўналишнинг Қўйлиқ деҳқон бозори сўнгги бекатида тўхтаб туриш вақти қисқартирилади.

    Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates