Пойтахтимиз Миср Араб Республикаси ўртасида ҳамкорлик кенгаяди

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида Миср Араб Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

    Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Миср Араб Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фахми билан учрашди.

    Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатига эътибор қаратилиб, алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.

    Миср Араб Республикаси элчиси Амира Фахми пойтахт ҳокимига юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, юртимиздаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ютуқларга алоҳида тўхталди.

    Тошкентда Миср маданияти дурдоналари, асрий урф-одатларини кўргазмалар ва маданий тадбирларни ташкил қилиш ўзаро туризмнинг ривожига ҳам катта ҳисса қўшиши таъкидланди. Шунингдек Миср элчиси тиббиёт соҳасидаги малакали мутахассислар билан Ўзбекистонлик соҳа етакчилари ўртасида тажриба алмашиш, Ўзбекистон ва Миср тарихи ва маданиятини ўрганиш бўйича ишларни кенгайтиришга қаратилган қўшма маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича таклиф киритди.

    Ўз навбатида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам Тошкент ва Қоҳира ўртасида алоқалар янада мустаҳкамланиши кераклигини қайд этиб, пойтахтларда халқаро туристик кўргазма-ярмаркалар ташкил қилиш таклифини қўллаб қувватлади.

    Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates