Пойтахтимизда Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро бизнес-форуми бўлиб ўтди

    Форумда Туркистон, Самарқанд ва Фарғона шаҳарлари ўртасида ҳаво алоқасини йўлга қўйиш туристлар оқимини кўпайтириш ва икки давлатда зиёрат туризмини ривожлантиришга туртки бўлиши таъкидланди.

    Бизнес-форуми якунлари бўйича Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида шартнома, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги конкрет инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини кўзда тутувчи "Йўл харитаси", шунингдек, умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш режаларини жамлаган келишувларнинг мустаҳкам тўплами имзоланди.

    Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги собиқ элчиси, Туркистон вилояти раҳбари Дархан Сатибалди Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

    — Ўзаро ҳамкорлик туфайли Туркистон вилояти билан Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йилнинг 10 ойида 366 миллион АҚШ долларини, жумладан экспорт 172 миллион долларни, импорт 194 миллион долларни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилга нисбатан товар айирбошлаш ҳажми 30 фоиздан кўпроққа ошган. Туркистон вилоятида Ўзбекистон сармояси иштирокидаги 40 га яқин компания савдо, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, қурилиш ва бошқа соҳаларда фаолият юритади. Биз ўзбек компанияларининг минтақадаги иштирокини янада оширишни мақсад қилганмиз, — деди Дархон Сотибалди.

    Дархон Сатибалди ўзбек бизнесменларини "Turkistan" махсус иқтисодий зонаси ҳудудида бизнес очиш имкониятини кўриб чиқишга чақирди. Шунингдек, у Туркистон шаҳрида TURAN махсус иқтисодий зонаси ташкил этилишини маълум қилди. Бу ҳақда Туркий тилли давлатлар ташкилотининг ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммитида қарор қабул қилинган. Ушбу зонанинг ўзига хослиги — корхоналар фаолияти турлари бўйича умуман чекловлар бўлмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates