“Дебат холл“ нодавлат телерадиоканаллар медиа-маркази очилди

    Шу йилнинг 27 сентябр куни “Зарафшон“ тадбирлар мажмуасида Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида “Дебат холл“ нодавлат телерадиоканаллар медиа-маркази ташкил этилди.

    Мазкур марказнинг очилиш маросимида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш вакиллари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Шунингдек тадбирда, 25-октябрга қадар ҳафтанинг ҳар жума куни сиёсий партиялар ўртасида дебатлар ўтказилиши ва бу жараён Миллий медиа бирлашмасига аъзо телеканаллар ва лойиҳанинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри ёритиб борилиши ҳақида маълумот берилди.

    Шу билан бирга ушбу марказда журналистлар учун сайловларни ёритишга бағишланган семинар-тренинглар ўтказилади. Бу сайлов билан боғлиқ жараёнларни ёритишда холислик ва шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

    Яна шуни алоҳида қайд этиш керакки, “Дебат Холл” — Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб томонидан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик доирасида очиқ сиёсий мунозаралар ва дебатлар ўтказиш учун ташкил этилган ахборот марказидир.

    Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, бугун соат 17:00 да “Дебат Холл” медиа марказида сайловда иштирок этадиган сиёсий партияларнинг раислари ўртасида биринчи дебат ташкил этилади ва унда сиёсий партиялар сайлов дастурлари билан баҳсга киришади.

    Зулхумор АКБАРОВА

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates