Пойтахтимизда "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" фуқаролик жамияти форуми иш бошлади

    Бугун эрталаб пойтахтимизда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирокида "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" фуқаролик жамияти 4-форуми ўз ишини бошлади,

    Форумда фуқаролик жамияти, хусусий жабҳа вакиллари, тадқиқотчилар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, экспертлар даражасидаги ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда.

    Ҳозирги олдиндан айтиб бўлмайдиган ва тез ўзгарувчан бир шароитда шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасидаги мулоқотда иштирок этиш муҳимлиги қайд этилди.

    Форум Европа Иттифоқининг "Global Gateway" стратегиясининг инновацион қўшимчасига бағишланган бўлиб, конференциядан бир кун олдин Самарқандда ўзаро боғлиқлик бўйича бўлиб ўтган "Марказий Осиёнинг ёш овозлари" ёшлар тадбирининг хулосаларига таянади.

    Ялпи мажлис ҳамда барқарорлик, фаровонлик ва минтақавий ҳамкорлик бўйича уч мавзуни қамраб олган сессиялар ушбу анжуман кун тартибидан ўрин олган.