Пойтахтимизда оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди

    Бугун пойтахтимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Мен ғолиб» шиори остида оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон ҳамда енгил атлетика федерациялари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу югуриш мусобақасининг умумий узунлиги 10 км масофани ташкил этиб, унда қарийб 300 нафар Қуролли кучлар таркибига кирувчи тузилмалар ходимлари ҳамда шаҳримиз аҳолиси вакилларидан иборат ҳаваскорлар жамоалари иштирок этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

    Ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Мудофаа вазирлиги жамоаси қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни Миллий гвардия жамоаси эгаллади. Фахрли 3-ўрин Давлат хавфсизлик хизмати жамоасига насиб этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates