Пойтахтнинг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

    Урбанизация 29 октябр 2022 1161

    29 октябрь куни Янгиҳаёт тумани, "Янги Чоштепа" маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурига электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади.

    Шу сабабли 2022 йил 29 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги ҳудудларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади, дея хабар беради Hududgaz Poytaxt матбуот хизмати.

    Янгиҳаёт тумани:

    — "Янги Чоштепа" МФЙда;

    — "Чоштепа" МФЙдаСергели тумани:

    — "Жунариқ" МФЙда.Чилонзор тумани:

    — "Бешқўрғон" МФЙда.

    Шунингдек, Янгиҳаёт, Сергели, Чилонзор тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган юқори босимли газ қувурига уланган 25 та ишлаб чиқариш корхоналарида, жумладан, Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.