Прагматик сиёсат – амалда

    Фикр 25 сентябр 2021 435

    Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашувда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев прагматик хусусиятга эга бўлган сайловолди дастурининг моҳиятини янги ташаббуслар орқали очиб берди.

    Биринчи ташаббус. Тадбиркорликни янада ривожлантириш, одамларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда 450 мингдан зиёд иш жойларини яратиш орқали камбағалликни икки баробарга қисқартириш.

    Нарпай тумани мисолида “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”ни ташкил этиш ҳамда вилоятда биронта ҳам камбағал ва ишсиз бўлмаслигига эришишни мақсад қилиб қўйди. Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида ишсизлик, миграция, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошка ижтимоий муаммоларга ечим топилади.

    Иккинчи ташаббус. Маҳаллаларда касб-ҳунар масканларини очиш. Маълумки, 90 фоиз ишсизликнинг замирида бирон-бир касбни мукаммал билмаслик ётади. Бугунги шиддатли замон чала ёки ўртамиёна касб эгаларини эмас, энг замонавий касбларни чуқур эгаллаган шахсларни талаб этмоқда. Шу маънода одамларнинг яшаш жойларида “касб-ҳунар масканлари”нинг (қурувчилик, чилангарлик, қандолатчилик, тикувчилик, IT-соҳалари ва бошқлар) ташкил этилиши 16 миллиондан зиёд ишчи кучига эга бўлган Ўзбекистонни янги тараққиёт босқичига олиб чиқишига шубҳа йўқ.

    Учинчи ташаббус. Туман, шаҳар ҳокимларининг маҳалла билан бевосита ишловчи “ҳоким ёрдамчиси” лавозимининг жорий этилиши ҳамда ҳокимлар ихтиёрига алоҳида маблағ йўналтирилиши. Ушбу ташаббус ҳокимларнинг маҳаллаларга нисбатан “қолдиқ принципи” ёндашувига ҳамда маҳалла ҳаётига оид қарорлар қабул қилишдаги бюрократик тўсиқларга барҳам беради.

    Шавкат МАМАДАЛИЕВ,

    фалсафа фанлари доктори, профессор

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates