Президент аҳоли муҳофазасига доир қарорни имзолаши кутилмоқда

    Ижтимоий ҳаёт 30 июн 2020 2220

    Аҳолини табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари белгиланмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

    Ҳужжат лойиҳаси билан, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар юз берганлиги оқибатида жабрланган жисмоний шахсларнинг йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларини тиклаш учун тегишли давлат органига мурожаат қилинганда, уларни тўловлардан озод қилиш кўзда тутилмоқда.

    Тўловлардан озод қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига қуйидагилар киритилган:

    • Ўзбекистон Республикаси фуқароси, мамлакат ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаро идентификация ID картаси;
    • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
    • Мамлакат ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун биометрик ҳаракатланиш ҳужжати;
    • Чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
    • Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
    • Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома ва бошқалар.

    Қарор лойиҳаси билан тўлиқ шу ерда танишишингиз мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates