Президент мактабларига имтиҳонлар қачон ўтказилиши маълум қилинди

    Таълим 5 март 2021 3167

    Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичи 2021 йил июль, 2-босқичи август ойида ташкил этилиши режалаштирилган.

    Шунингдек, президент мактабларига кириш учун қайси фанлардан имтиҳон олиниши ва имтиҳонлар тартиби ҳам билдирилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган «Президент мактаблари тўғрисида Низом»нинг 5-боб 39-бандига асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:

    1-босқич математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади. Белгиланган вазифани бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади;

    биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар 2-босқичда иштирок этишга рухсат этилади;

    2-босқич — ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича 16 та масала;

    мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 24 та масала;

    инглиз тилидан 55 та тест.

    2-босқич кириш имтиҳонлари учун жами 150 дақиқа вақт ажратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates