Президент матбуот котиби: Давлатимиз раҳбари билан очиқ мулоқотга мурожаатларни қабул қилиш муддати 5 августга қадар узайтирилди

    Долзарб 2 август 2021 369

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингида давлатимиз раҳбарининг янги формат, янги ташаббус ва ечимлар майдони сифатида эътироф этилаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти, хусусан, бугунги кунгача нечта мурожаат келиб тушгани, уларда кўпроқ қандай масалалар кўтарилаётгани ҳақида маълумот берди:

    – Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини биринчи марта янги форматда ўтказилаётган тарихий учрашув десак бўлади.

    Аввал хабар берганимиздек, бир-неча ҳафта олдин мурожаатларни қабул қилиш жараёни бошланган эди. Шу кунга қадар очиқ мулоқотни ўтказиш бўйича штабга (мазкур штаб Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида ташкил этилган) 10 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган.

    Уларнинг 85-86 фоизи индивидуал мурожаатлардир. Уларда кўпроқ кредит бериш, лойиҳаларни молиялаштириш, субсидиялар ва қисман ер ажратиш билан боғлиқ масалалар кўтарилган.
    Шунингдек, мурожаатларнинг 14-15 фоизини янги ғоялар, янги ташаббуслар ва тадбиркорларимиз томонидан соҳага тегишли бўлган тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги таклифлар ташкил этади.

    Шуни айтиш жоизки, Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ўтказиш бўйича штаб фаолияти йўлга қўйилганидан кейин келиб тушаётган мурожаатлар тоифаларга бўлиниб, батафсил ўрганиляпти.

    Агар тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатни ҳудуд даражасида, яъни вилоят, туман, шаҳар миқёсида ҳал қилиш мумкин бўлса, бундай мурожаатлар ўз ҳудудига жўнатиляпти. Ва шуни айтиш керакки, охирги бир ҳафта ичида келиб тушган индивидуал мурожаатларнинг 40 фоизи жойларда ҳал қилинди.

    Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, мурожаатлар динамикасидан келиб чиққан ҳолда очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш штаби мурожаатларни қабул қилиш муддатини бир-неча кунга узайтирмоқда.

    Дастлабки маълумотларга кўра, бу муддат 5 августгача чўзиляпти. Демак тадбиркорлар ва ишбилармонларимизда ўзларининг таклифлари ва ғояларини жўнатиш учун муддат бор.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates