баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Президент муаммоли маҳаллада бўлиб, аҳолининг дардини эшитди

    Ҳукумат 19 феврал 2021 2728

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Наманган шаҳрининг Бунёдкор маҳалласини бориб кўрди.

    Бу ердаги аҳвол маҳалла номига зид. Ичимлик суви йўқ, ички йўллар ёмон, атроф ободонлаштирилмаган. Маҳалла идорасининг ўзи ҳам ҳароб, бино орқасида чиқиндилар ётибди.

    Давлат раҳбари маҳалла раиси ва маслаҳатчиси билан мулоқотда бўлди. 

    - Сизлар одамларни уюштиришингиз, бошқаларга ўрнак бўлишингиз керак. Шу маҳалланинг эгаси-ку сизлар! Мўмин-мусулмон-ку сизлар! Дарахт экса бўладими? Чиқиндини тозалатиб қўйса бўладими? Деворни оқласа бўладими? Шунга кўп нарса керакми? Биз маҳаллага шунча эътибор қаратяпмиз, катта ваколатлар беряпмиз. Бу ҳолатда қандай ислоҳотчи бўласизлар, одамларни қандай эргаштирасизлар, - дея саволлар қўйди Шавкат Мирзиёев.

    Президент Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига ҳам танбеҳ берди.

    - Баландпарвоз гаплар билан ҳисобот берасизлар. Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?! Бу маҳаллада 12 минг одам яшайди. Аҳволни қаранглар, бу сизнинг юзингиз, - деди давлат раҳбари.

    Шу ерга тўпланган аҳоли билан ҳам мулоқот бўлди. Нуронийлардан бири маҳаллада ичимлик суви, табиий газ, ишлаб чиқариш корхонаси йўқлигини, йўллар таъмирга муҳтожлигини айтди.

    - Мен шунинг учун келганман, - деди Президент.

    Мутасаддиларга зарур муҳандислик тармоқларини тортиб, маҳалладаги шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатма берилди.

    No date selected
    March 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates