Президент нима учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил қилинганини айтди

    Ҳукумат 10 январ 2023 3212

    “Навоий, Бухоро Тошкент вилояти ва Самарқандда саноатдаги ўсиш менга маъқул эмас”, - деди Президентимиз.

    Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмда ип-калавани қайта ишлаш даражаси пастлигича қолаётгани қайд этилди. Наманган, Самарқанд ва Навоийда озиқ-овқат, чарм-пойабзал, мебель ишлаб чиқариш салоҳияти етарлича ишга солинмаган.

    Умуман, 20 та туман ва шаҳарда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан камайган. Фармацевтикада ишлаб чиқариш 6 фоизга камайган, импорт 2 миллиард долларга яқинлашди.

    Чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот экспорти бор-йўғи 68 миллион долларни ташкил этиб, бу тармоқ салоҳиятига умуман тўғри келмайди. Озиқ-овқат саноатида ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми атиги 4,5 фоизга ўсган. Хоразм, Сирдарё ва Қашқадарёда қайта ишлаш қувватлари пастлигича қолмоқда.

    Президент ўз Мурожаатномасида саноатни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта режаларни белгилаб берди.

    Унда ҳар бир туманга 50 миллион доллар инвестиция олиб келиш вазифаси қўйилди.

    “Бу – ҳар битта туманда қўшимча камида 5 мингта иш ўрни ва 20 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади, дегани”, - деди давлатимиз раҳбари.

    Бу ишларни тизимли ташкил қилиш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил қилинди. Вазир Қудратов, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бу ишларни тўғри ташкил қилса, 2023 йилда саноатда ўсишни 14 фоизга олиб чиқиш мумкинлиги таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates