Президент қарори ижроси таъминланмоқда

    Наманган вилоятида 250 гектар ер майдонида уруғлик учун ҳамда 3 825 гектарда истеъмол учун шоли етиштириш белгиланиб, жами 17 306 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

    Президентимизнинг 2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ республикада шоли етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш тизими тубдан такомиллаштирилиб, гуручга бўлган эҳтиёжни барқарор таъминлашнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

    Қарор билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғига шоли экилиши, унинг уруғ, кўчат, минерал ўғит ҳамда сув билан таъминлаш тадбирларини ўз вақтида амалга оширилишини жойига чиққан ҳолда ўрганиб бориш юклатилди.

    Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Департамент бошлиғи Д.Рахимов Наманган вилоятида бўлди. Вилоятда 250 гектар ер майдонида уруғлик учун ҳамда 3 825 гектарда истеъмол учун шоли етиштириш белгиланиб жами 17 306 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

    Департамент бошлиғи Наманган вилоятининг шоли етиштирувчи 6 та – Мингбулоқ, Норин, Поп, Учқўрғон, Тўрақўрғон, Уйчи туманларида бўлиб, сектор раҳбарлари, фермерлар, шоличилик кластерлари ҳамда соҳага масъул бўлган бошқа мутасаддилар билан учрашди.

    Учрашувларда экинларни жойлаштиришда ҳар бир фермернинг имкониятлари тўлиқ ўрганилиши зарурлигига алоҳида урғу берилди.

    Сувни тежаш мақсадида вилоят бўйича 1 148 гектар ерда шолини замонавий уруғ сеялкаларида, 1 913 гектарида ерни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали ҳамда 765 гектарида шолини кўчат услубида экиш лозимлиги тушунтирилди.

    Қарор мазмунини тушунтириш ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ҳудудлардаги учрашувлар давом эттирилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates