Давлатимиз раҳбари университет фаолияти билан танишиб, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимларига давлат мукофотларини топширади ҳамда улар билан тизимдаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларни муҳокама қилади.

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президентини таваллуд куни билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва қардош Қирғизистон халқига бардавом равнақ тилади.








