Президент: тадбиркорларда энергия таъминоти билан боғлиқ муаммо бўлмаслиги керак

    Ҳукумат 8 апрел 2021 925

    Давлатимиз раҳбари саноат зоналарида инфратузилма яратиш, хусусан, жорий йил якунига қадар 168 та мавжуд ва янги саноат зонасини 468 километр электр, 362 километр газ, 405 километр сув ва 104 километр йўл билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

    Бунинг учун жорий йилда 2 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

    – Жорий йилда тадбиркорларда энергия таъминоти ва бошқа инфратузилма билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги керак.

    Таъкидланишича, электр қуввати паст бўлгани боис Тошкент шаҳридаги Янги ҳаёт туманидаги 24 та корхонада 2,5 мингта иш ўрни ва экспортдан йилига 25 миллион доллар йўқотилмоқда.

    Жорий йилда тадбиркорларнинг электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга 560 миллиард сўм ажратилди. Кўп ўтмай муаммоси мавжуд саноат зоналарини хатловдан ўтказиб, электр таъминотини яхшилаш бўйича ишлар бошланадиган бўлди. Бунга яна қўшимча 300 миллиард сўм ссуда маблағи ажратилади.

    Йиғилишда республикада инфратузилмадаги муаммолар туфайли 320 та тадбиркор сўнгги 2 йилда импорт қилган 220 миллион долларлик асбоб-ускуналарини ишга тушира олмаётгани қайд этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates